Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

12/Октабрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги ҳозирги вазият, жумладан, мамлакатга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш масалаларини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 12 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгаш вазирлар учрашуви доирасида кеча Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ҳиндистон томони давлатлараро муносабатларнинг бугунги даражасини юқори баҳолаб, изчил ва юқори суръатда ривожланаётганини қайд этди.

Турли соҳаларда савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги мулоқотини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 Афғонистондаги ҳозирги вазият, жумладан, мамлакатга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш борасида атрофлича фикр алмашилди.

 Ҳиндистон томони Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликни ўрнатиш бўйича Ўзбекистон билан фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўй...

Бугун Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Европа И...

Ўзбекистонда электрон виза бериш вақтинч...

Ўзбекистонда электрон виза бериш вақтинча тўхтатилди...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Франциянин...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Франция элчиси этиб тайинланган Ауре...

Сўнгги янгиликлар