Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Апрель/2021   Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Ҳиндистон транспорт-логистика компаниялари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди


ДЕҲЛИ, 22 апрель. /«Дунё» АА/.  Кеча мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳамда Ҳиндистоннинг «Container Corporation of India Ltd.» (CONCOR) компанияси вакиллари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

1988 йилда Ҳиндистон темир йўллари вазирлиги ҳузурида ташкил этилган ушбу компания мамлакат бўйлаб 7 та филиал ва 8 та қўшма корхонага эга. Унинг йиллик ўртача юк айланмаси 4 миллионта 20 футли контейнерни ташкил этади.

Тадбирда республикамиз экспорт юкларини хорижий бозорларга, жумладан, Ҳиндистон ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларига етказишда транспорт харажатлари улушини оптималлаштириш, шунингдек, бу борада Ўзбекистоннинг тегишли транспорт ва экспедиторлик компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидан бири сифатида «Шимол-Жануб» халқаро транспорт коридори орқали юк ташувларини жадаллаштириш ва Эроннинг Чабахар денгиз порти имкониятларидан кенг фойдаланиш таъкидлаб ўтилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда айрим транспорт воситаларин...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва ...

Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё бир...

МДҲ мамлакатлари Биржалари халқаро уюшмаси (МДҲ БХУ)нинг 2019 йил якуни бўйича эълон қилг...

Туркия савдо-саноат палатасида икки томо...

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М. Юнусов бошчилигидаги делегация Туркия Республикасида бўли...

Сўнгги янгиликлар