28/Октабрь/2022 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 28 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Австрия элчиси (қароргоҳи Вена шаҳрида) Аллоис Краут билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари ва яқин келажакда режалаштирилган қўшма тадбирлар муҳокама қилинди.
Томонлар Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди ва Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 2023 йилда ўтказиладиган 8-йиғилишини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди.
Ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар турли соҳаларда, хусусан, таълим, спорт ва бошқа жабҳаларда алоқаларни кенгайтиришга тайёр эканини қайд этди.