Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Август/2020   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон ва Беларусь онлайн савдо воситаларини тадбиқ этиш бўйича фаол ҳамкорлик қилмоқда


МИНСК, 5 август. /«Дунё» АА/. «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ «Беларусь универсал товар биржаси» АЖ билан биргаликда электрон тижорат механизмлари ва онлайн савдо воситаларини жорий этиш бўйича фаол ҳамкорлик қилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Минскдаги элчихонаси маълумотига кўра, бу ўзаро савдо ҳажмини ошириш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларни Беларусь бозорига экспорт кўламини кенгайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Мазкур саъй-ҳаракатлар икки мамлакат иқтисодий субъектларига ўзаро савдо алоқаларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлардан фойдаланиш, тузилган битимларнинг сўзсиз ва кафолатли бажарилишини таъминлаш ҳамда адолатли рақобат муносабатларига асосланган рақамли товарлар бозори иштирокчисига айланиш имконини беради.

Ўзбекистон ва Беларусь контрагентлари ўртасидаги ўзаро савдони кенгайтириш бўйича қўшма чоралар мажмуи Беларусь Республикаси Президентининг 2018 йил 12 сентябрда Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган Стратегик шериклик тўғрисида шартнома доирасида амалга оширилмоқда.

Битимга мувофиқ, томонлар биржа брокерларини ўзаро аккредитациядан ўтказди. Шунингдек, Беларусда «Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси» АЖнинг савдо майдончаси - «Латэмгрупп» МЧЖ  очилди. Мазкур савдо майдончаси кўмагида Беларусь корхоналари Ўзбекистон корхоналари билан савдо ва харид қилиш операцияларини масофадан туриб Интернет орқали амалга оширмоқда.

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 24 та Беларусь корхонаси «Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси» АЖ электрон савдо тизимида аккредитациядан ўтган. Биржа электрон савдоси орқали ушбу мамлакатга 164 минг доллар миқдорида экспорт амалга оширилди. Ўзбекистон бозорида талаб катта бўлган Беларусь товарларининг импорти (металл маҳсулотлари, ёнилғи-мойлаш материаллари ва шакар) қарийб 294 минг долларга тенг.

Шунингдек,  жорий йилнинг февраль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Беларусь-Ўзбекистон аграр форуми доирасида беларуслик ва ўзбекистонлик ишбилармонларнинг учрашуви ва апрель-июнь ойларида биржа бозори ва давлат харидлари тизимини ташкил этиш бўйича тажриба алмашиш учун 3 та қўшма ўқув-семинари ташкил этилди.

Жорий йилнинг июнь ойида эса Ўзбекистоннинг ички бозорини юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан арзон рақобатбардош нархларда тўлдириш мақсадида Минскдаги «ЎзРТХБ» АЖ савдо майдончаси орқали тажриба шартномаси имзоланди. Унга кўра «Слуцк шакар заводи» АЖда тайёрланган 678 тонна кристалл шакар ўзбекистонлик истеъмолчиларга сотилди.

Мавзуга оид

Хитой нашрлари Ўзбекистондан ерёнғоқ имп...

Хитойнинг 500 миллиондан зиёд обуначисига эга «Weibo» ижтимоий тармоғида Ўзбекистонда етиш...

Наманганда етиштирилган мева-сабзавотлар...

Наманганлик мева ва сабзавот ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси томон...

Бенилюкс мамлакатларидаги элчихона «СЕ» ...

Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонаси «СЕ» ва «GLOBALG.A.P» ёки «ISO2200» сер...

Сўнгги янгиликлар