Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Апрель/2021   Долзарб

Ўзбекистон ва Беларусь хавфсизлик кенгашлари вакиллари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди


ТОШКEНТ, 13 апрель. /«Дунё» АА/. Кеча Минск шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь хавфсизлик кенгашлари аппаратлари вакиллари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «БEЛТА» АА маълумотига асосланиб.

«Беларусь хавфсизлик кенгаши давлат котибининг ўринбосари Владимир Арчаков ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Бобур Усмонов бошчилигидаги Беларусь ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгашлари аппаратлари вакиллари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, - деб хабар берди Беларусь янгиликлар агентлиги. - Кун тартибининг асосий мазмуни икки мамлакат ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик натижаларини сарҳисоб қилиш, халқаро ва ахборот хавфсизлиги ҳолатини баҳолаш, шунингдек, миллий хавфсизликка долзарб таҳдидларга қарши курашиш доирасида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини ривожлантиришдан иборат бўлди».

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти томонидан илгари с...

“Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо мамл...

Болалар миллий тиббиёт маркази фойдалани...

Тошкентнинг Яшнобод туманида Болалар миллий тиббиёт маркази барпо этилди....

Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ҳаётни я...

Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчиси Жавлон Ваҳобов Арканзас штатининг савдо вазири, минтақанинг ...

Сўнгги янгиликлар