Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


19/Сентябрь/2021   Таълим

Ўзбекистон ва Буюк Британия олий ўқув юртлари ўртасида инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлаш тўғрисидаги меморандум имзоланди


ЛОНДОН, 19 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси кўмагида Навоий давлат педагогика институти ректори Баҳодир Собиров ва Буюк Британиянинг Сандерленд университетининг (University of Sunderland, UoS) халқаро масалалар бўйича проректори Жон Макинтайр ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда икки мамлакат олий ўқув юртларининг масъул вакиллари ҳам иштирок этди.

Буюк Британия томони Ўзбекистоннинг таълим соҳасини ривожлантириш бўйича стратегик ёндошувларига юқори баҳо бергани баробарида Сандерленд университети Навоий давлат педагогика институти билан Британиянинг сифат андозалари асосида инглиз тилини профессионал даражада биладиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича узоқ муддатли ҳамкорликка тайёр эканини ҳам маълум қилди.

Музокаралар якунлари бўйича қатор йўналишлардаги келишувларни амалий жиҳатдан ҳаётга тадбиқ этишни кўзда тутадиган Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Сандерленд университети вакиллари томонидан Навоий давлат педагогика институти раҳбарияти Буюк Британияга таклиф этилар экан, истиқболда мамлакатимиз олий ўқув юртлари билан музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга сафар уюштиришга ҳозирлик ҳам билдирилди.

Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, 1901 йили ташкил топган Сандерленд университети дунёнинг энг яхши университетлари бўйича «Times Higher Education» рейтингидаги 200 олий ўқув юрти рўйхатидан жой олган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Буюк Британия университетл...

Кеча Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси томонидан Самарқанддаги Халқаро туризм университ...

Ўзбек тили фани ўқитувчиси "МДҲнинг энг ...

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 19-сонли умумтаълим мактабининг ўзбек тили фани ўқитувчис...

Ғарбий Қозоғистон инновациялар ва технол...

Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги бош консули Ғарбий Қозоғистон инновациялар ва технологиялар...

Сўнгги янгиликлар