Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

06/Сентябрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ва Буюк Британия ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида Афғонистондаги вазият ва мазкур мамлакатда тинч сиёсий жараёнга кўмаклашиш борасида фикр алмашди


ТОШКЕНТ, 6 сентябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Буюк Британия ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича вазири Доминик Рааб ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири

ТИВ маълумотига кўра, ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини, шунингдек, икки томонлама муносабатлар ривожини муҳокама қилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани қайд этилди.

Афғонистондаги вазият ва мазкур мамлакатда тинч сиёсий жараёнга кўмаклашиш борасида фикр алмашилди. Ҳар икки томоннинг бу йўналишда ҳамкорликни кенгайтиришдан бирдай манфаатдор эканлиги маълум қилинди.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун Тожикистон пойтахтида БМТнин...

Ўзбекистон ТИВ: Қатор давлатлар билан ул...

Охирги бир неча кун ичида Ўзбекистон ҳудуди орқали 1 минг 982 нафар чет эл фуқаросини эвак...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Душанбеда ...

ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш ...

Сўнгги янгиликлар