Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Май/2021   Таълим

Ўзбекистон ва Буюк Британия университетлари ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда


ЛОНДОН, 7 май. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси томонидан Самарқанддаги Халқаро туризм университети ректори маслаҳатчиси Алия Оспанова ва Гринвич университети проректори, професссор Элизабет Уоррен, шунингдек, икки олий таълим муассасасининг қатор вакиллари иштирокидаги онлайн-музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё АА мухбири.

Музокаралар чоғида Самарқанддаги Халқаро туризм университети ва Гринвич университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳар икки томон ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди. Онлайн тадбирда пандемиядан кейинги даврда Ўзбекистонда сайёҳлик соҳасини муваффақиятли ривожлантириш бўйича қўшма тадқиқотлар олиб бориш юзасидан таклифлар билдирилгани баробарида ўзаро алоқаларнинг қатор устувор йўналишлари, жумладан, икки томонлама диплом бериш таълим дастурларини биргаликда амалга ошириш, туризм соҳаси мутахассислари учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокаралар якунида томонлар икки университет ўртасида яқин ҳамкорликни, бунинг доирасида профессор-ўқитувчилар  алмашувини йўлга қўйиш юзасидан ўзаро келишувга эришди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Бельгия ўртасида олий таъл...

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йил 6 май куни ўтказилган видеоселе...

Шотландия ва Ўзбекистон университетлари ...

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси Тошкент давлат транспорт университети раҳбарияти ва Ш...

АҚШнинг етакчи университети Ўзбекистон б...

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Мичиган давлат университети вакиллари учун б...

Сўнгги янгиликлар