Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Январь/2020   Спорт

Ўзбекистон ва Эрон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги баҳс дуранг билан якунланди


ТОШКЕНТ, 9 январь. /“Дунё” АА/. Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-23) аъзолари Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг илк ўйинини эронлик тенгдошларига қарши ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Футболчиларимизнинг дастлабки ўйинида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Ўйиннинг 40-дақиқасида Исломжон Қобилов 11 метрлик жарима тўпини аниқ нишонга урди. Учрашувнинг иккинчи ярмида (57-дақиқа) рақиб футболчи Ризо Деҳқони ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси “С” гуруҳида Эрон, Жанубий Корея ва Хитой терма жамоалари билан куч синашмоқда.

Ёшларимиз гуруҳ босқичидаги иккинчи ўйинини 12 январь куни соат 18.15да (Тошкент вақти билан) хитойлик футболчиларга қарши ўтказади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан “FILJ...

Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамда Италия якка кураш спорт турлари — FILJKAM федерацияси ў...

Токио Олимпиадаси соддалаштирилган форма...

Токиодаги ёзги Олимпиада ўйинларини ўтказиш тўғрисидаги сўнгги қарор келаси йил баҳорида қ...

Анонс: футбол бўйича Ташқи ишлар вазирли...

Бугун Ташқи ишлар вазирлигининг футбол жамоаси «Бош вазир кубоги – 2020» турнири финал учр...

Сўнгги янгиликлар