Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Ноябрь/2020   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон ва Эрон савдо-саноат палаталари ҳамкорлиги янада фаоллашади

ТЕҲРОН, 18 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Эрон савдо-саноат палаталари ўртасида қўшма савдо қўмитасини ташкил этиш борасидаги келишувни имзолашга бағишланган видеомулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирда Ўзбекистон ва Эрон савдо-саноат палаталари раислари Адҳам Икромов, Ғолам Шафеи, Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев, Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Найрободий иштирок этди.

Видеомулоқот давомида Эрон савдо-саноат палатаси раҳбари икки мамлакат тарихи, урф-одатлари, маданияти, анъаналари муштараклигини таъкидлаб, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида геосиёсий ва иқтисодий жиҳатдан етакчи ўрин эгаллаши, Эроннинг муҳим шериги эканини қайд этди.

Ғ.Шафеи Эрон Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, қишлоқ хўжалиги, туризм, тоғ-кон, металлургия, энергетика, нефт-кимё, нано ва биотехнология йўналишларида ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантиришдан манфаатдор эканини урғулади.

Эрон Савдо-саноат палатаси раҳбари 2014 йил Ўзбекистон ва Эрон  ўртасида ўзаро савдо айирбошлаш ҳажми 186 миллион долларни ташкил этгани ва 2019 йил якунлари бўйича бу кўрсатгич 411 миллион долларга етганини таъкидлади. У бу кўрсатгичлар сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар жадал суръатларда ривожланаётганидан далолат беришини айтиб ўтди.

Ғ.Шафеи Ўзбекистон ва Эрон қўшма савдо қўмитаси таъсис этилиши келгусида икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни янада кенгайтириш ва ишбилармон доиралар вакиллари ўртасида алоқаларни кучайтиришга мустаҳкам замин ҳозирлашини таъкидлади.

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов 2020 йил май ойида икки давлат Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Ҳасан Руҳоний ўртасида бўлиб ўтган музокаралар мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, логистика, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги алоқаларни сифат жиҳатдан янги поғонага олиб чиққанини қайд этди.

Сўнгги йилларда икки давлат савдо-саноат палаталари ва Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлик алоқалари муваффақиятли ривожланаётганига эътибор қаратилди.

Жумладан, 2018 йил Теҳронда ўтказилган Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 12-мажлисида Ўзбекистон ва Эрон савдо-саноат палаталари ўртасида қўшма савдо қўмитаси ташкил этиш борасидаги эришилган келишувлар ва ўша йили ИҲТнинг Савдо-саноат палаталари раҳбарларининг Теҳронда ўтказилган мажлисида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили фаол иштирок этгани  бунга ёрқин мисол бўлиши таъкидланди.

Шунингдек, А.Икромов Эронлик ҳамкасбига 2019 йил декабрь ойида Тошкент шаҳрида ташкил этилган Ҳукуматлараро қўшма комиссияси доирасида ташкил этилган бизнес-форум ва ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги йиғилишлар муваффаққиятли зтганини айтди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси имзо чекиладиган Меморандум мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, нефть-кимё, тоғ-кон, металлургия йўналишларидаги алоқаларни кенгайтиришга янги имкониятлар очиб беришини билдирди.

Томонлар Эрон ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар салоҳиятини 1 миллиард долларга етказиш имконияти борлигини таъкидлаб, янги қўшма савдо қўмитаси бунга ҳисса қўшишишини қайд этди.

Видеомулоқот якунида Ўзбекистон ва Эрон савдо-саноат палаталари раислари томонидан Қўшма савдо қўмитасини тузиш бўйича меморандум лойиҳасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Мавзуга оид

Вена шаҳрида бўлиб ўтаётган «Euromoney 2...

Молия вазирининг ўринбосари Одилбек Исоқов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 24-25 май...

Буюк Британиялик инвесторларга Ўзбекисто...

Ўзбекистон энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги эл...

Ўзбекистон элчиси ва Ҳиндистон давлат ва...

Ўзбекистон элчиси ва Ҳиндистон давлат вазири фармацевтика, кимё саноати, транспорт ва логи...

Сўнгги янгиликлар