Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Январь/2022   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги молиявий-техник ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси молиявий-техник кўмак бўлими бошлиғи Француа Бежо билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашув давомида Европа Иттифоқи билан молиявий-техник ёрдам йўналишидаги ҳамкорликнинг истиқболлари, шу жумладан, «Иқтисодий ва рақамли дипломатия» лойиҳасининг иккинчи босқичига Европа Иттифоқининг кўмагини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистон учун 2021-2027 йилларга мўлжалланган кўп йиллик индикатив дастурини мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идораларини жалб қилган ҳолда самарали амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси «Шимура» узумчилик илм...

Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонасида «Шимура» узумчилик илмий-тадқиқот институти директо...

Ўзбекистон делегацияси «MWC Barcelona – ...

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шермат...

Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистоннинг...

Кеча Давлат божхона қўмитасида Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси ҳамда Ўзбекистоннинг чет ...

Сўнгги янгиликлар