Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Сентябрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ва Филиппин ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларнинг иккинчи даврасини ўтказди

ТОШКЕНТ, 21 сентябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон ва Филиппин ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг иккинчи давраси видеоконференция шаклида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Филиппин ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Тереза Лазаро бошчилик қилишди.

 Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Филиппин муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

 Мунтазам сиёсий мулоқот ва маданий ҳамкорликни кенгайтиришга икки томон ҳам тайёр эканлиги билдирилди.

 Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Филиппин томони қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва туризм соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қизиқиш билдирди.

Томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги ва айрим минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Кобулда содир этилган террори...

“Ўзбекистон Кобул шаҳрида содир этилган ва кўплаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган террор...

Ўзбекистон ва Норвегия ТИВлараро сиёсий ...

Кеча Норвегиянинг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Осло шаҳрида) Жон Микал Квистад билан в...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун Швейцария элчиси Константин ...

Сўнгги янгиликлар