Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Январь/2022   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон ва ХХР ўртасида юк ташувлар кўламларини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

ШАНХАЙ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Мамалакатимизнинг  Шанхайдаги Бош консуллиги вакиллари Хитой Халқ Республикасининг қатор етакчи транспорт компаниялари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказишмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Хусусан, «China Railway Container Transport Corp., Ltd Shanghai Branch» компанияси бош менежерининг ўринбосари Яо Ванхуа ҳамда «Sinotrans Landbridge Transportation Co., Ltd» (Хитойнинг “China Railway” бош темир йўл корпорацияси тасарруфидаги компания) бош менежерининг ёрдамчиси Чэн Хуэйхуэй билан музокаралар ўтказилди.

Учрашув чоғида Яо Ванхуа ҳозирги пайтда ўз компанияси Шанхай, Цзянсу, Чжэцзян ва Аньхой провинцияларида темир йўл хабларидан юк ташувларнинг барчасини назорат қилаётганини маълум қилди. 

Унинг айтишича, Хитой ишлаб чиқарувчилари ўз мамлакатидан маҳсулотлар экспорти масаласида Ўзбекистонга Марказий Осиёдаги етакчи шериклардан бири сифатида қарайди. Кейинги беш йил ичида Ўзбекистонга юк жўнатмалари ҳажмларининг сезиларли даражада ошгани Ўзбекистонда янги корхоналар, завод ва бошқа турли ишлаб чиқариш объектларининг барпо этилиши ҳисобидан иқтисодий тараққиёт изчил ўсиб бораётганидан далолат беради.

Суҳбат чоғида Хитой, Жанубий Корея ва Япониядан Ўзбекистонга юк жўнатиладиган асосий нуқталардан бири ҳисобланадиган Ляньюньган (Цзянсу провинцияси) темир йўл хабидан 2021 йили «Sinotrans Landbridge Transportation Co., Ltd» компанияси йўналиши бўйича мамлакатимизга 8200 юк контейнерларининг юборилиши таъминланган. Жорий йил бошидан буён эса Ўзбекистонга йўлланган контейнерлар ҳажми 240 тага етган.

Мавзуга оид

Тошкентда Нидерландия логистика компания...

Аввал хабар қилганимиздек, шу кунлари Нидерландиянинг «NH Logistics» транспорт компанияси ...

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида иқтисодий ...

Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги элчихонаси ва Туркия Савдо вазирлиги ҳузуридаги Ташқи иқти...

Жанубий Корея билан жамоат хавфсизлиги с...

Мамлакатимизда бўлиб турган Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси биринчи ўринбосари Ким...

Сўнгги янгиликлар