Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


28/Сентябрь/2021   Парламент

Ўзбекистон ва Хитой парламентлараро алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилмоқда


ТОШКЕНТ, 28 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари кеча «Хитой – Марказий Осиё» ягона тақдир жамиятини шакллантиришда қонунчилик органларининг роли» шиори остида ўтказилган онлайн-симпозиумда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент қуйи палатасидан маълум қилинишича, симпозиум Бутунхитой халқ вакиллари кенгашининг халқаро ишлар қўмитаси раиси, Хитой томонидан парламентлараро дўстлик қўмитаси ҳамраиси Чжан Есуй раислигида бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Шарофиддин Назаров сўзга чиқиб, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари билан барча соҳаларда ҳамкорлик Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим устувор йўналиши эканини таъкидлади.

Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кенг долзарблик касб этиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилгани алоҳида қайд этилди. Хусусан, бугунги кунда Хитой Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий ҳамкорларидан бири ва мамлакатимиз иқтисодиётига кўпроқ сармоя киритган давлатдир.

Бундан ташқари, мазкур форум парламентлараро алоқаларни тенглик, ишонч ва ўзаро тушуниш тамойилларига асосланган ҳолда мустаҳкамлашга хизмат қилиши билдирилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Жаҳон хайрия индексида 53-ўри...

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди...

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерин...

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Улуғбек Иноятов Президент сай...

Барқарор ва инклюзив тикланишни молиялаш...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати маълумотига кўра, 29 март куни «2030 кун тартиби учун молия...

Сўнгги янгиликлар