Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Ноябрь/2022   Ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Испания қишлоқ хўжалигини суғурталаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилмоқда

МАДРИД, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Молия, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари,  Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ва «Ўзагросуғурта» АЖ мутасаддиларидан иборат мамлакатимиз делегациясининг Испанияга хизмат сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.


Сафардўан кўзланган мақсад мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида суғурталаш тизимини такомиллаштириш бўйича норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш билан изоҳланади.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Испанияда қишлоқ хўжалигини суғурталаш соҳаси 40 йиллик тажрибага эга. Ўз навбатида, ушбу давлатнинг қишлоқ хўжалигини суғурталаш тизими дунёнинг қишлоқ хўжалиги ривожланган илғор давлатлари томонидан ҳам андоза сифатида тан олинган.    

Сафар чоғида Ўзбекистон делегацияси Испаниянинг агросуғурта соҳасини бошқарадиган барча давлат ва хусусий органларида учрашувлар ўтказди. Жумладан, Испания Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр суғурта бўйича давлат агентлиги (ENESA), Иқтисодиёт ва рақамли ўтиш вазирлигининг Суғурта бош бошқармаси ва вазирлик ҳузуридаги Суғурта компенсациялари консорциуми (CCS),  «Agroseguro» агросуғурта компаниялари бошқаруви, «MAPFRE» суғурта компанияси, Қишлоқ хўжалиги кооперативлари федерациясида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

 Бўлиб ўтган икки томонлама музокаралар чоғида Испания томонига   Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини суғурталаш соҳасида тўпланган тажриба ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.  

Испания томони билан бўлиб ўтган мулоқотлар натижасида Ўзбекистонда агросуғурта соҳасини янада ривожлантириш юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.    

Мавзуга оид

Тошкентда Франция тараққиёт агентлиги би...

Бугун Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати ва ФТА ўртасида қўшма лойиҳаларнинг бажарилишини муҳок...

Венгрия авиакомпанияси Самарқандга бири...

Бугун маҳаллий вақт билан соат 10:29да Венгриянинг «WizzAir» авиакомпаниясига тегишли само...

Марказий Осиё ва Хитой соғлиқни сақлаш ...

“Шанхай ЭКСПО - 2022” халқаро кўргазмаси доирасида “Марказий Осиё - Хитой соғлиқни сақлаш ...

Сўнгги янгиликлар