Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Март/2021   Илм-фан

Ўзбекистон ва Исроил Фанлар академиялари ўртасида англашув Меморандуми имзоланди


ТEЛЬ-АВИВ, 17 март. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Фанлар академияси ва Исроил Фанлар академияси ўртасида англашув Меморандумини онлайн шаклда имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимиз элчихонасининг маълумотига кўра, ҳужжатни Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Бекзод Йўлдошев ва Исроил Фанлар академияси президенти Нили Коэн имзолади.

Исроил Фанлар академияси 1961 йилда ташкил этилган. Унинг асосий мақсади олимлар фаолияти ва илмий кашфиётлар учун қулай шарт-шароитлар яратилишига кўмаклашиш, давлат аҳамиятига эга илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда маслаҳат бериш, шунингдек, хорижий ва халқаро шерик ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга қаратилган. Исроилнинг юздан ортиқ таниқли олимлари Фанлар академиясининг аъзолари ҳисобланади.

Тадбир давомида табиий ва ижтимоий фанлар соҳасидаги ҳамкорлик доирасидаги қўшма тадбирлар тўғрисида фикр алмашилди.

Суҳбатдошлар ушбу имзоланган ҳужжатнинг аҳамиятини ижобий баҳолади. Бу Ўзбекистон ва Исроил илмий-тадқиқот доиралари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ва ҳамкорлик қилиш учун асос яратиши қайд этилди.

Нили Коэн Исроил қўшма тадқиқотлар ўтказиш, илмий лойиҳаларда иштирок этиш, томонларни қизиқтирган йўналишлар бўйича «давра суҳбатлари» ва семинарлар ташкил этиш соҳасида ўзаро кун тартибини илгари суришга тайёрлигини таъкидлади.

У, шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академияси делегациясини жорий йил сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Исроил Фанлар академияси ташкил топганининг 60 йиллигига бағишланган конференцияда иштирок этишга таклиф қилди.

Мавзуга оид

Давлат тест маркази: кириш имтиҳонлари о...

Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларини ў...

“LMS” тизимида онлайн дарслар ташкил эти...

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) ва «Oracl...

Диний тафаккур ва унинг жамият тараққиёт...

Конференцияда диний онг ва психологик тадқиқотлар мавзуларида маърузалар тингланди. ...

Сўнгги янгиликлар