Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Апрель/2023   Ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Италия мудофаа вазирлари икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 26 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбанов бугун  юртимизга ташриф буюрган Италия мудофаа вазири Крозетто Гвидони қабул қилди, деб  хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, тенглик, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида ривожланиб бораётган икки давлат алоқаларининг ривожланиши кейинги йилларда янги босқичга кўтарилмоқда. Сиёсий, иқтисодий, маданий-ижтимоий ва бошқа соҳаларда кенгайиб бораётган ҳамкорликка уйғун равишда тинчлик ва барқарорликка таҳдид ҳисобланган экстремизм, диний радикализм, халқаро терроризм ҳамда бошқа трансмиллий хавфларга қарши курашишда ҳам Ўзбекистон ва Италиянинг мақсадлари муштарак.

Расмий музокаралар аввалида нуфузли меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради.

Шундан сўнг бўлиб ўтган учрашувда хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, унинг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳарбий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида икки давлат мудофаа идоралари ўртасида штаб музокараларини ўтказиш анъанага айлангани эътироф этилди.

Суҳбат якунида Ўзбекистон ва Италиянинг ҳарбий ҳамда ҳарбий-техник соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик муносабатлари юқори баҳоланди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти томонидан  олинган  сурат.

Мавзуга оид

Тошкентда Франция тараққиёт агентлиги би...

Бугун Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати ва ФТА ўртасида қўшма лойиҳаларнинг бажарилишини муҳок...

Жанубий Корея компанияси Ўзбекистондаги ...

Ўзбекистон элчиси Виталий Фен Жанубий Кореянинг «Posco International» корпорацияси раиси ў...

Ўзбекистон ва Миср вакиллари сертификатл...

Жорий йилнинг 16 май куни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда Миср а...

Сўнгги янгиликлар