Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

08/Декабрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ва Италия ТИВ раҳбарлари икки томонлама қўшма тадбирлар ўтказиш бўйича таклифларни кўриб чиқди


ТОШКЕНТ, 8 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов “Италия – Марказий Осиё” шаклидаги иккинчи вазирлар конференциясида иштирок этиш учун Тошкентга келган Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луижи Ди Майо билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, иккинчи вазирлар учрашуви самарали бўлганини мамнуният билан қайд этилиб, мазкур шаклдаги мулоқот Италия ва минтақа мамлакатлари ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, таълим соҳаларида кўп қиррали ва барқарор ҳамкорликни ривожлантириш учун салмоқли салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди.

Йиғилишда икки томонлама қўшма тадбирлар, жумладан, 2022-йилда Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий ва саноат ҳамкорлик ва экспорт кредитлари бўйича Ўзбекистон-Италия ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг 7-йиғилишини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Парламентлараро мулоқотни янада мустаҳкамлаш, ҳудудлараро ҳамкорликни, хусусан, Самарқанд вилояти ва Ломбардия ҳудуди ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш, ўзаро сайёҳлик оқимини кўпайтиришга ҳар икки томон тайёрлиги билдирилди.

2022 йилда Ўзбекистон ва Италия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини қўшма тадбирлар орқали нишонлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқотда икки давлатнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги масалалари ҳам кўриб чиқилди.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон дипломатия миссиялари раҳбарл...

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари бугун “Афросиёб” тезюрар п...

Ойбек Усмонов Ўзбекистоннинг Покистондаг...

Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Пок...

МДҲ иштирокчи-давлатлари Ташқи ишлар ваз...

Бугун Беларусь раислигида МДҲ иштирокчи-давлатлари Ташқи ишлар вазирликларининг юридик хиз...

Сўнгги янгиликлар