Uz / Ўз Ru En

Toshkent

28/Июль/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ва Латвия ташқи ишлар вазирлари онлайн шаклда турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвалини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 28 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов  бугун Латвия ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичс билан видеомулоқот шаклида учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги манбасига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон – Латвия алоқаларининг сиёсий-дипломатик, савдо-инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги мулоқоти ҳамда «Ўзбекистон – Латвия – Европа Иттифоқи» шаклидаги ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.

 Турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали ҳамда алоҳида минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Ташқи ишлар вазирлиги Оҳангарон шаҳридаг...

Илгари хабар берилганидек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги зиммасига Тошкент вилоятининг ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва АҚШ Дав...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Вашингтонда АҚШ Да...

Ўзбекистон Президентининг Махсус вакили ...

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев бугун Туркия э...

Сўнгги янгиликлар