Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

07/Декабрь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон ва Миср мутахассислари қадимий китоблар ва қўлёзмаларни биргаликда ўрганишга келишиб олди


ҚОҲИРА, 7 декабрь. /“Дунё” АА/. Кеча мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ва Миср Китоблар ва миллий архивлар уйи ўртасида видеоконференцалоқа шаклида мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Онлайн-тадбирда икки томон ўртасида имзоланиши кутилаётган Англашув меморандумининг якуний лойиҳаси бандлари атрофлича муҳокама қилинди.

Мутахассислар маданий, адабий ва тарихий нашрларни ҳамкорликда амалга ошириш, кутубхонашунослик, библиография ва архившуносликда тажриба алмашиш, қўлёзмаларга оид мерос ва китоблардан фойдаланиш, улардан нусха кўчириш, манбаларни асраш ва реставрация қилиш ҳамда бу борадаги технологиялардан биргаликда фойдаланишга асосий эътибор қаратди.

Суҳбат сўнггида Ўзбекистон–Миср ўртасида иқтисодий ва илмий-техникавий комиссиянинг навбатдаги 7-йиғилиши доирасида Англашув меморандумини имзолашга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Бокуда меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамк...

Ўзбекистоннинг Бокудаги элчиси Баҳром Ашрафхонов Озарбайжон давлат миграция хизмати раҳбар...

Ўзбекистон делегацияси Ҳиротда Алишер На...

Бугун Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби...

Латвия университетининг Фарғона филиали ...

Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси Қадамбай Султонов Ахборот тизимларини бошқариш олий макта...

Сўнгги янгиликлар