Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Май/2022   Илм-фан

Ўзбекистон ва Миср олимлари томонидан Шарқ алломаларининг жаҳон илм-фани цивилизациясига қўшган ҳиссаси муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 20 май. /«Дунё» АА/. Мисрлик  таниқли исломшунос ва арабшунос олимлар Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси томонидан ўтказилган «Шарқ алломаларининг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси» мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий конференцияда онлайн тарзда иштирок этдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мазкур халқаро илмий-амалий конференция Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, ICESCO, IRCICA каби халқаро ташкилотлар, Миср, Малайзия, Буюк Британия, Франция, Туркия, Покистон каби хорижий мамлакатларнинг етакчи университетлари ҳамда илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбир давомида Миср томонидан Қоҳира университетининг Археология факультети декани, профессор Аҳмад Ражаб Ризқ, Араб тили академияси бош котиби ўринбосари, доктор Иброҳим Шарқавий, «Ал-Вадий ал-Жадид» университети Араб тилшунослиги кафедраси мудири, профессор Саад Муҳаммад Абдулғаффорнинг маърузалари тингланди. Улар ўз чиқишларида Моварауннаҳр минтақасининг жаҳон цивилизацияси тараққиёти ва Ислом оламида тутган ўрни, шунингдек, Миср илмий муассасаларида сақланаётган ўзбек уламоларига тегишли манбалар ҳақида атрофлича маълумот бердилар.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу тадбир Шарқ алломаларининг жаҳон илм-фани ва Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасини кенг жамоатчиликка етказишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

Мавзуга оид

Ўзбек олими Бутунжаҳон араб тили иттифо...

Тошкент давлат шарқшунослик университети олими, профессор Шорустам Шомусаров Бутунжаҳон ар...

Хориждаги ватандош иштирокида «Электрон ...

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти ва Ломоносов номидаги Моск...

Ўзбекистон ва Малайзия Хоразм вилоятида ...

Урганч шаҳрида Binary халқаро университетини очишга оид уч томонлама битимни имзолаш марос...

Сўнгги янгиликлар