Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Март/2023   Президент

Ўзбекистон ва Миср Президентлари телефон орқали мулоқот чоғида олий даражада эришилган келишувлар ижросини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 27 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан бугун бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида олий даражада эришилган келишувлар ижросининг таҳлили батафсил кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Миср етакчилари суҳбатни муборак Рамазон ойи кириб келгани билан бир-бирини самимий қутлашдан бошлаб, дўст халқларимизга фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ тиладилар.

Икки мамлакат етакчи компанияларининг энергетика, тоғ-кон, чарм ва заргарлик тармоқлари, соғлиқни сақлаш ва телекоммуникация соҳалари каби йўналишларда аниқ кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун фаол мулоқотларни давом эттириш ва қулай шароитларни шакллантириш муҳимлиги қайд этилди.

Шу мақсадда икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз,  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 20-21 февраль кунлари Қоҳирага амалга оширган  расмий ташрифи  ва Президент Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан ўтказган музокаралари чоғида давлат раҳбарлари  устувор соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, саммит доирасида  Ўзбекистон-Миср муносабатларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича бир қатор икки томонлама ҳужжатларни имзоладилар.

«Дунё» АА архивидан олинган сурат.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти туғилган куни муно...

Таваллуд топган куним муносабати билан чин юракдан табриклаб, самимий қутлов ва эзгу тилак...

Навоий давлат кончилик институти негизид...

Навоий давлат кончилик институти Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети этиб...

Ўзбекистон Президенти Қорақалпоғистонга ...

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини Кегейли туманидаги «Ақт...

Сўнгги янгиликлар