Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Март/2021   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон ва Нидерландия-Британия компанияси вакиллари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди


БРЮССЕЛЬ, 4 март. /«Дунё» АА/. «Ўзкимёсаноат» АК бошқаруви раиси Жўрабек Мирзамаҳмудов «Shell»  Нидерландия-Британия компанияси вице-президенти Жоанна Кунсберг билан видеоконференция шаклида мулоқот ўтказди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.

Талбирда Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов иштирок этди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди. Хусусан, Ж.Мирзамаҳмудов «Ўзкимёсаноат» АК фаолиятининг устувор йўналишлари ва истиқболдаги режаларини баён қилди. Чет эл инвестициялари, технологиялар ва билимларни жалб қилиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, соҳа корхоналарини модернизациялаш, шунингдек, юқори малакали кадрлар тайёрлаш муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Жоанна Кунсберг компания Ўзбекистондаги қатор шериклар билан ҳамкорлик қилиши ва «Ўзкимёсаноат» АК билан ҳам ўзаро манфаатли соҳаларда биргаликда ишлаш имкониятларини муҳокама қилишдан манфаатдор эканини билдирди.

Томонлар ўзаро алоқаларнинг аниқ йўналишларини белгилаб олиш учун музокараларни давом эттиришга келишиб олди.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва ...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Са...

Ўзбекистон биринчи марта БМТнинг Инсон ҳ...

Ўзбекистонни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши (ИҲК) аъзолигини қўллаб-қувватлаб 169 давл...

Вебинар иштирокчилари: Ҳиндистон билан М...

Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси (FICCI) томонидан “Ҳиндистон билан Марказий ...

Сўнгги янгиликлар