Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Июнь/2023   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистон ва Нидерландия темир йўл транспорти соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантирмоқда

БРЮССЕЛЬ, 6 июнь. /«Дунё» АА/. Нидерландиянинг «Rotterdam Port Promotion Council» порталида темир йўл транспорти соҳасидаги Ўзбекистон-Нидерландия ҳамкорлигига бағишланган «Смарт-контейнер шартнома имзолайди» сарлавҳали мақола жойлаштирилди, деб хабар бермоқда «Дунё»  АА мухбири.


Нашрда «Smartcontainer» компанияси ва «Ўзтемирйўлконтейнер» давлат темир йўл транспорти компанияси  ўртасида Роттердам порт маъмурияти ва «Rotterdam Port Promotion Council» қўшма павилони билан Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолангани  маълум қилинган.

«Ҳужжатни имзолаш доирасида иштирокчилар трансчегаравий темир йўл ташувлари нархини пасайтириш, ўз ҳудудларида контейнер ускуналарининг доимий бўлиши ва юк ташишни ташкил этишда қулай транзит вақтини таъминлаш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар», дейилади  мақолада.

Материалда қайд этилишича, «Smartcontainer» компанияси бошқарувчи директори Анатолий Соколюк, ушбу Битим Янги Ипак йўлининг Ўрта коридорини ривожлантириш доирасида янги логистика ечимларини ишлаб чиқишни давом эттириш имконини беришини айтиб ўтган.

«Интермодаль таъминот занжирларини ташкил этишдаги ўзгаришлар контекстида янги ва муқобил транспорт алоқаларини ривожлантириш Яқин Шарқ ва Европа Иттифоқи ўртасидаги иқтисодий манфаатларни амалга оширишда муҳим омил бўлиши мумкин», деб ёзади «Rotterdam Port Promotion Council».

Мавзуга оид

Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар...

Туркманистонинг «News Central Asia» ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистонда Конституцияв...

МТРКнинг 12 та телеканали Россия ва МДҲн...

Россиянинг SPB TV компанияси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК) билан МДҲ ҳудуд...

Ҳиндистонда “Business Central Asia” журн...

Ҳиндистондаги иқтисодий мавзудаги етакчи журналлардан бири бўлган “Business Central Asia” ...

Сўнгги янгиликлар