Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Октабрь/2022   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ва Норвегия ўртасидаги Реадмиссия тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокараларнинг якуний раунди октябрь ойида Ослода бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 1 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ташқи ишлар вазирлигида Норвегия элчиси  (қароргоҳи Осло шаҳрида) Жон Квистад билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, долзарб минтақавий ҳамда халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Норвегия ўртасидаги Реадмиссия тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокараларнинг якуний раундини ўтказиш учун мамлакатимиз делегациясининг октябрь ойида Ослога ташрифини ташкил этиш, шунингдек, икки давлат ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини  жорий йилда Ослода ўтказиш масаласини ўрганиш бўйича келишувларга эришилди.

Учрашув якунида икки томонлама кун тартибини янги амалий чора-тадбирлар билан тўлдириш бўйича ҳамкорликдаги ишларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президентининг Махсус вакили ...

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Эргашев кеча Рим шаҳри...

МДҲ иштирокчи-давлатлари ташқи ишлар ваз...

Беларусь раислигида МДҲ иштирокчи-давлатлари ташқи ишлар вазирликларининг юридик хизматлар...

Тошкентда Ўзбекистон ва Венгрия ташқи си...

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири в.б Владимир Норов мамлакатимизга ташриф билан келган...

Сўнгги янгиликлар