Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Октабрь/2022   Сайёҳлик

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди

МАСҚАТ, 5 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги элчихонасида ушбу мамлакатнинг «Akbar Travels» сайёҳлик компанияси менежерлари Хюберт Петерс, Санжив Алангад ва Анил Кумар билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Учрашув давомида мамлакатимизнинг туристик салоҳияти ҳақидаги батафсил маълумотлар ўртоқлашилар экан, яқинда Самарқандда барпо этилган янги халқаро аэропорт, «Боқий шаҳар» мажмуаси, юртимизнинг турли ҳудудларидаги муқаддас қадамжолар ва сўлим масканларнинг тақдимоти ўтказилди.

Ўмон компанияси вакиллари Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш учун яратилган имкониятларни юқори баҳолашди. Улар Ўзбекистон бораётган саёҳатчилар сони йилдан-йилга ортаётганидан хабардор эканликларини маълум қилишди. Шу сабабли, «Akbar Travels» компанияси мутахассислари Араб кўрфази мамамлакатлари сайёҳлари учун Ўзбекистонга қулай саёҳат пакетларини ишлаб чиқишга тайёр эканлигини билдиришди.

Хюберт Петерснинг айтишича, бу борада Ўзбекистоннинг етакчи сайёҳлик компаниялари билан алоқа ўрнатиш, ўзаро ҳамкорликда мавсумий чартер ҳаво қатновларини ташкил қилиш салмоқли натижа бериши мумкин. Шунинг учун у келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш мақсадида шерикликда ишлаш истагини билдирган ўзбек туроператорлари билан онлайн музокаралар ўтказиш таклифини билдирди.

Учрашув якунида «Akbar Travels» сайёҳлик компанияси билан туризм соҳасидаги амалий ҳамкорликни изчил ривожлантиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Индонезиядаги йирик мусулмон ташкилоти Ў...

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегация Индонезияга ташрифи давомида д...

Самарқандда “Терсак” туризм қишлоғи ташк...

Самарқанд вилояти Ургут туманида “Терсак” туризм қишлоғини ташкил этиш бўйича маҳаллий аҳо...

Греция туризмда кадрлар тайёрлаш соҳасид...

Ўзбекистон Республикасининг Афинадаги Бош консуллиги вакиллари «Kanoulas Travel» сайёҳлик ...

Сўнгги янгиликлар