Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

10/Июль/2022   Илм-фан

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида маданият ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди

БОКУ, 10 июль. / “Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Бокудаги элчихонаси Озарбайжон Миллий Фанлар академияси (ОМФА) билан ҳамкорликда “Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ва илмий алоқалар ривожида янги босқич” мавзусида илмий конференция ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирда Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Баҳром Ашрафхонов, Академия раҳбарияти ва қатор муассасалари бош директорлари ва ходимлари иштирок этди.

Тадбирни очар экан, ОМФА вице-президенти, адабиёт институти бош директори, академик Иса Габиббейли Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ва маданий-гуманитар соҳадаги алоқаларни ривожлантиришнинг янги босқичи ҳақида сўзлаб берди.

Академик Иса Габиббейли ўз нутқида Академия институтларида ҳар йили Озарбайжон-Ўзбекистон муносабатларига бағишланган анжуманлар ўтказилиши ва китоблар нашр этилишини таъкидлади. “Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг 2022 йил июн ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи, у ерда имзоланган ҳужжатлар ва ташкил этилган юқори даражадаги учрашувлар Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни бутунлай янги тарихий босқичга кўтарди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи чоғида кўрсатган юксак меҳмондўстлиги, Ўзбекистонда Ҳайдар Алиев номидаги хиёбон, янгиланган кўча ва барельефнинг очилиши, замонавий ўзбек давлатининг Озарбайжон Президентига чуқур ҳурмат ва эҳтиромининг ёрқин намунасидир”, деди у.

“Хивадаги учрашув алоҳида тарихий аҳамиятга эга. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президентига Муҳаммад Фузулийнинг қўлёзмасини совға қилди. Озарбайжон қўлёзмалар фондида Алишер Навоийнинг қимматли қўлёзмалари ҳам мавжуд. Президентимизнинг Ўзбекистонга ташрифидан сўнг олдимизда турган асосий масалалардан бири Алишер Навоийнинг Бокуда сақланаётган қўлёзмалари каталогини тайёрлаш ва уни чоп этиш қардошлик бурчимиз деб ҳисоблайман”, - деди ОМФА вице-президенти.

Ўз навбатида, элчи Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатлари янги босқичга кўтарилганини алоҳида урғулади. “Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг давлат ташрифи чоғида икки давлат ўртасида турли соҳаларни қамраб олган 20 га яқин ҳужжат имзоланди. Биз маданият ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги кундаги ютуқларини таъкидлаб, келгуси ҳамкорликни жадал ривожлантиришимиз зарур”, дея таъкидлади мамлакатимиз дипломатия миссияси раҳбари.

Илмий сессияда, шу жумладан, Муҳаммад Фузулий номидаги Қўлёзмалар институти бош директори, академик Теймур Керимли, Архитектура ва санъат институти бош директори Эртегин Саламзаде, Насимий номидаги Тилшунослик институти бош директори, профессор Надир Маммадли ҳамда Адабиёт институтининг “Озарбайжон-Туркманистон-Ўзбекистон” адабий алоқалари бўлими бошлиғи, филология фанлари доктори Олмос Улви сўзга чиқди.

Мавзуга оид

Озарбайжон Инновация агентлиги билан ста...

Инновацион ривожланиш вазирлигида Озарбайжон Республикасининг Транспорт, алоқа ва юқори те...

Ўзбекистон ва Миср олимлари томонидан Ша...

Мисрлик таниқли исломшунос ва арабшунос олимлар Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси томон...

Ўзбекистон Фанлар академияси вакиллари И...

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев бошчилигидаги делегация Туркиянинг...

Сўнгги янгиликлар