Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Январь/2023   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ва Польша ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди

ТОШКEНТ, 29 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Польша Ташқи ишлар вазирлиги Шарқ департаменти директори Малгожата Коциура-Кажмиерска билан видеоконференцалоқа шаклида мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Суҳбат чоғида сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Польша кўп қиррали ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Режалаштирилган қўшма тадбирлар ва турли даражалардаги ташрифларнинг тақвими, ташкилий ва мазмуний жиҳатлари кўриб чиқилди.

Томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасида, жумладан, “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” шаклидаги ўзаро алоқалари юзасидан фикр алмашилди.

Турли йўналишларда конструктив мулоқотни янада мустаҳкамлашга ўзаро тайёрлик тасдиқланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Чехия элчиси била...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бугун Чехия элчиси Вацла...

Швециянинг Ўзбекистондаги янги элчиси “Д...

Бугун Швециянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланган Томас Данестад ишонч ёрлиқлар...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Европада Хавфсизл...

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов мамлакатимизга бир қатор й...

Сўнгги янгиликлар