24/Апрель/2021 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 24 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Қатар Давлати ҳукумати ўртасида жорий йил 22 апрель куни Иқтисодий, савдо ва техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ҳужжатда томонлар энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноати, телекоммуникация, транспорт, бандлик ва миграция ҳамда туризм соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш назарда тутилган.
Мазкур битим доирасида унинг қоидаларини самарали амалга ошириш учун томонлар ўзаро ҳамкорлик бўйича қўшма комиссияни ташкил этиши белгиланган.
Ҳукуматлараро битим икки давлат ўртасида иқтисодий, савдо ва техникавий ҳамкорлик соҳаларида ўзаро манфаатли муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади.