Uz / Ўз Ru En

Toshkent

11/Апрель/2021   Сиёсат

Ўзбекистон ва Қатар ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва уни кўп қиррали жиҳатга йўналтиришдан манфаатдорлик билдирди


ТОШКЕНТ, 11 апрель. /«Дунё» АА/. Доҳа шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Қатар Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жосим Ол Соний билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари, томонларнинг халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон-Қатар ҳамкорлигини янада ривожлантиришдан томонлар манфаатдор эканлиги ва уни кўп қиррали жиҳатга йўналтиришга хайрихоҳлиги билдирилди.

Вазирлар яқинда икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг самарали натижаларини мамнуният билан қайд этди ва барча даражаларда конструктив мулоқотни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Қатар Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири барча соҳаларда аниқ натижаларга эришишга қаратилган икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги даражасини юқори баҳолади. Вазирнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича ҳамкорлик Қатар ташқи сиёсатида устувор ўринлардан бирини эгаллайди.

Маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида ўзаро алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат давомида томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқди.

Мавзуга оид

Коронавирусга чалинган беморларга тиббий...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар...

Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Ол...

Аввало, сиз, азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Куч...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2020 йил 17 ноябрь куни видео...

Сўнгги янгиликлар