Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Февраль/2021   Марказий Осиё

Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирларининг биринчи ўринбосарлари ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 22 февраль. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиевнинг Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниёзалиев билан онлайн-мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Томонлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Бунда ўзаро муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йилда икки томонлама тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш доирасида минтақалараро ҳамкорликни рағбатлантириш ва савдо-иқтисодий соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш муҳимлиги таъкидланди.

Мавзуга оид

Тожикистонда содир бўлган ер қимирлаши о...

Бугун соат 07:14да Тожикистоннинг шарқий қисмида содир бўлган зилзила оқибатида инсонлар ...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Тожикистон...

Бугун Душанбе шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазир...

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қирғ...

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Қирғизистонга 10 минг дона олма, ўрик, гило...

Сўнгги янгиликлар