Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Январь/2022   Президент

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари  матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат чоғида Президентлар икки томонлама кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани, товар айирбошлаш ортаётгани ва кооперация алоқалари кучайиб бораётгани, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

Амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан савдо ва логистика, машинасозлик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, кимё ва фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат соҳалари ва бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президенти томонидан мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.

Телефон орқали мулоқот ҳар доимгидек, очиқ, амалий ва дўстона руҳда ўтди.

Мавзуга оид

ЖССТ Бош директори Ўзбекистон Президенти...

2020 йил сентябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида ил...

Ўзбекистон Президенти бир гуруҳ тадбирко...

Кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожла...

Ўзбекистон Президенти Пахтаобод туманида...

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида бугун Пахтаобод туманидаги ин...

Сўнгги янгиликлар