Uz / Ўз Ru En

Toshkent

11/Апрель/2021   Марказий Осиё

Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари “Марказий Осиё” халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик маркази қурилишига тамал тоши қўйди


ТОШКЕНТ, 11 апрель. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатларини боғловчи чегара ҳудудда (“Ғишткўприк” – “Жібек жоли”) “Марказий Осиё” халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказига тамал тоши қўйиш маросими ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимиз ҳукумати раҳбарининг матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон Бош вазири Аскар Мамин иштирок этди.

Сўнгги йилларда Давлатларимиз раҳбарларининг ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган самимий, илиқ муносабатлари туфайли мамлакатларимиз ўртасида яхши қўшничилик ва стратегик шериклик алоқалари янада мустаҳкамланиб бораётгани, Президентларимизнинг ташаббуслари  ва сиёсий иродалари туфайли кўп қиррали ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилиб, ўзаро манфаатли лойиҳалар билан бойитилаётгани таъкидланди.

“Марказий Осиё” халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик маркази ушбу лойиҳаларнинг амалдаги ифодасидир.

Марказий Осиёда ягона бўлган ушбу лойиҳа нафақат икки томон учун самарали бўлади, балки минтақада савдо-иқтисодий алоқалар ривожига ҳам қўшимча туртки беради.

Қозоғистонга ташриф доирасида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашиш ва икки томонлама ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилиш мақсадида икки мамлакат ҳукуматлари делегациялари иштирокида ишчи йиғилиши ҳам ўтказилди.

Йиғилишда қардош халқларимиз манфаатлари йўлида савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни изчил амалга оширишнинг мақбул йўллари атрофлича муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

МОХИ тадқиқотчиси:Ўзбекистон ва Қирғизис...

Қирғизистон билан дўстона ва яқин қўшничилик муносабатларини янада жадал ривожлантириш Ўзб...

«Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорр...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида» халқаро...

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон че...

Фарғона шаҳрида Фарғона (Ўзбекистон), Баткен (Қирғизистон) ва Сўғд (Тожикистон) вилоятлари...

Сўнгги янгиликлар