Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Апрель/2021   Сиёсат

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди


ТОШКЕНТ, 13 апрель. /«Дунё» АА/. 2019 йил 15 апрель куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқаролари бўлган меҳнаткаш-мигрантлар ва Ўзбекистондаги Қозоғистон фуқаролари бўлган меҳнаткаш-мигрантларнинг меҳнат фаолияти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро Битим 2021 йил 4 апрелдан кучга кирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 ТИВ маълум қилишича, ҳужжатда меҳнаткаш-мигрантларнинг меҳнат фаолияти ва меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида ноқонуний меҳнат фаолиятининг олдини олиш назарда тутилган.

Битимда меҳнаткаш-мигрантларнинг қуйидаги ҳуқуқлари белгиланган:

– қабул қилувчи давлат қонунчилигига ва меҳнат шартномасига мувофиқ дам олиш;

– қабул қилувчи давлат қонунчилиги билан белгиланган рўйхатга мувофиқ атрофдагиларга хавф солувчи ўткир касалликлар бўйича кафолатланган ҳажмда бепул тиббий ёрдам олиш;

– қабул қилувчи давлат ваколатли органларидан қабул қилувчи давлат ҳудудида бўлиш ва унда меҳнат фаолиятини амалга ошириш шартлари ва тартиби, шунингдек, унинг қонунчилигидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга тааллуқли ахборот олиш.

Битимда, шунингдек, меҳнаткаш-мигрантлар томонидан қабул қилувчи давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида таълим тўғрисида ҳужжатлар қабул қилувчи давлат қонунчилигида белгиланган таълим тўғрисида ҳужжатларни тан олиш протседураларини ўтказмасдан тан олинади.

Бунда педагогик, тиббий ёки фармацевтика соҳасида таълим олган меҳнаткаш-мигрантлар қабул қилувчи давлат қонунчилигида белгиланган таълим тўғрисида ҳужжатларни тан олиш процедурасидан ўтадилар ва улар қабул қилувчи давлат қонунчилигида белгиланган тартибга мувофиқ тегишли педагогик, тиббий ва фармацевтик фаолият билан шуғулланишга рухсат этиладилар.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz. сайтида танишиш мумкин.

Мавзуга оид

Латвиядан муносабат: ШҲТ саммитида Ўзбек...

Ўзбекистон Президенти томонидан 10 ноябрь куни бўлиб ўтган ШҲТ саммитида илгари сурилган т...

Президент олимлар ва ёшлар билан фикр ал...

Бироз аввал хабар қилганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев олимлар, илмий-тадқиқот муассас...

Президентнинг Афғонистон бўйича махсус в...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев 2...

Сўнгги янгиликлар