Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Май/2022   Марказий Осиё

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида темир йўл қатнови қайта тикланмоқда

ТОШКЕНТ, 12 май. /«Дунё» АА/. Жорий йил 15 май куни, икки йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида темир йўл қатнови  қайта тикланади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


«Ўзбекистон темир йўллари» маълумотига кўра,  15 май куни 647/648-сонли  Нукус — Бейнеу — Нукус йўналишидаги йўловчи поездининг қатнови амалга оширилади. 16 майдан эътиборан Олма-ота-2 – Тошкент – Олма-ота-2 йўналишида 1/2-сонли (“Тулпор-Талго”) поезди қатнови йўлга қўйилади. Юқорида кўрсатилган қатновларнинг даврийлиги Тошкентдан ҳафтасига 3 маротаба Марказий вокзалдан амалга оширилади.

«Чипталарни электрон тарзда ҳамда темир йўл кассаларидан сотиб олиш мумкин. Йўловчилар электрон чипталарни харид қилишаётганида  Қозоғистоннинг давлат чегарасидан ўтиш учун уни А4 форматидаги қоғоз кўринишида чиқариши (чоп этиши) талаб этилади. Бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма-босқич амалга оширилиши кутилмоқда», деб маълум қилади  манба.

Таъкидланишича, Қозоғистон Республикаси давлат чегараси ўтиш пунктлари орқали Қозоғистон Республикасига келган барча кишилар ПЗР усули билан COVID-19 га тест синовидан ўтганлиги ҳақида маълумотномани тақдим этишлари шарт (қозоқ, рус ёки инглиз тилида). Мазкур маълумотнома Қозоғистон Республикаси давлат чегарасидан ўтишдан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда бўлиши талаб этилади.

Маълумотнома талаб қилинмайдиган шахслар:

-5 ёшгача бўлган болалар, агар уларни кузатувчи (бирга бўлган) шахсда ушбу маълумотнома мавжуд бўлса; 

- Қозоғистон ҳукумати делегацияларининг аъзолари;

-Локомотив бригадалари, темир йўл, денгиз ва дарё транспорти орқали ташишларда фаолият олиб бораётган шахслар;

-Қозоғистонда COVID-19га қарши ревакцинация ёки тўлиқ эмлаш курсини олган шахслар (агар иккинчи компонентни олганидан сўнг Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш вақтида 6 ойдан ошмаса);

-Қозоғистон Бош давлат санитария врачи қарорига кўра, Қозоғистон Республикаси ҳудудида ҳақиқий деб топилган COVID-19га қарши эмлаш учун паспорт/сертификат/маълумотнома берган шахсларга.

Қозоғистон ҳудудига Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудидан, шунингдек, Озарбайжон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистондан келаётганлар, шу жумладан, «Путешествую без COVID-19» иловасидан рўйхатдан ўтишлари талаб этилади. 

Тана ҳарорати юқори бўлган шахслар аниқланган ҳолатларда улар  маълумотнома мавжудлигидан қатъий назар юқумли касалликлар шифохонасида изоляция қилинади.

Мавзуга оид

БМТ: Агар Марказий Осиё мамлакатлари сув...

Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, жаҳонда 2000 йилдан 2050 йилгача бўлган даврда сувга ...

Қирғизистон Ўзбекистон билан дўстлик ва ...

Бугун Бишкекда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сард...

Анвар Носиров: Ўзбекистон ва Қирғизистон...

«25-26 март кунлари ўтказилган Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ўртасидаги...

Сўнгги янгиликлар