Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

16/Март/2022   Президент

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама муносабатлар кун тартиби ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

  ТОШКЕНТ, 16 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Президентлар икки томонлама муносабатлар кун тартиби ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Жаҳон иқтисодиётидаги инқирозли ҳодисаларнинг салбий оқибатларини камайтириш мақсадида яқиндан ҳамкорликни давом эттириш ва саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Икки томонлама савдо ҳажмининг ўсиш суръатини таъминлаш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва тўқимачилик тармоқлари, транспорт ва логистика соҳаларида йирик кооперация лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашув дастури доирасидаги қўшма тадбирларни фаол ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.

Мулоқот якунида давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган баҳор айёми – Наврўз муносабати билан бир-бирларини чин дилдан қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Суҳбат ҳар доимгидек очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Самарқандда бўли...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашини...

Ўзбекистон Президенти Зарафшон шаҳрида о...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи чоғида “Зарафшон ойна” корхонасини ...

Ўзбекистон Президенти Барқарор ривожлани...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан бугун “...

Сўнгги янгиликлар