Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Февраль/2023   Ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Қозоғистон ватандошлар ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

ОСТОНА, 5 февраль. /“Дунё” АА/. “Ватандошлар” жамоат фонди бошқарув раиси Одилжон Сатторов бошчилигидаги делегация Остона шаҳрида амалий сафар билан бўлиб, қатор учрашув ва музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


“Фонд Отандастар” нотижорат акциядорлик жамияти раиси Абзал Сапарбекули билан учрашувда икки мамлакат ватандошлар бирлашмалари ҳамкорлигида турли тадбирлар, жумладан, конференциялар, семинарлар, симпозимлар, қурултойлар, байрамлар ва учрашувлар ўтказиш масаласи юзасидан фикр алмашилди. Мулоқот якунида “Ватандошлар” фонди ва «Фонд Отандастар» НАЖ ўртасида хорижий давлатларда ўзбек ва қозоқ маданиятлари ва анъаналарини ривожлантиришда мазкур ташкилотларнинг салоҳиятини кучайтириш ва уларнинг имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш мақсадига қаратилган меморандум имзоланди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Қозоғистон халқ ассамблеяси,  Остона шаҳри ўзбек этномаданий маркази, расмий ва жамоатчилик доиралари вакиллари, ушбу мамлакат олий билим юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан ҳам учрашувлар ўтказди.

Мавзуга оид

Жанубий Кореяда Инчхон эркин иқтисодий з...

Фарғона вилояти ва Инчхон шаҳри муносабатлари янги босқичга кўтарилмоқда...

Ўзбекистон делегацияси Араб Давлатлари Ҳ...

Амалий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар в...

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар в...

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси, Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили У...

Сўнгги янгиликлар