17/Июль/2021 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 17 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция доирасида Қувайт ташқи ишлар вазири Шайх Ахмад Нассер ал-Муҳаммад ас-Сабоҳ билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Қувайт ҳамкорлигининг турли жиҳатлари, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим масалалари кўриб чиқилди.
16 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қувайт ташқи ишлар вазири, Вазирлар Маҳкамаси ишлари бўйича давлат вазири шайх Аҳмад Носир ал-Муҳаммад ас-Сабоҳни қабул қилди. Учрашувда амалий ҳамкорликни, энг аввало, савдо, инвестиция ва инновациялар, молия, озиқ-овқат хавфсизлиги, ахборот технологиялари, таълим ва бошқа соҳалардаги ўзаро алоқаларни кенгайтиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди.