Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Июнь/2022   Долзарб

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

АР-РИЁД, 26 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги (САП) элчихонаси томонидан Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳратжон Собиров бошчилигидаги делегациянинг Подшоҳликка ташрифи ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ташрифдан кўзланган мақсад Жидда шаҳрида икки давлат Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ишчи гуруҳ йиғилишининг 2-даврасини ўтказишдан иборат бўлди.

Тадбир бошида САП ички ишлар вазири ўринбосари Носир Абдулазиз ал-Довуд сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик алоқалари кун сайин ривожланиб, ўзаро ташрифлар алмашинуви ортиб бораётгани, бу эса ўзаро манфаатларга бирдек хизмат қилишини таъкидлади. Шу ўринда у хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги ҳамда бунинг амалий натижаси сифатида ишчи гуруҳ тузилиб унинг йиғилишлари мунтазам равишда ўтказилаётганини қайд этди. Шунингдек, тадбирнинг биринчи давраси 2021 йил 15-16 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида юқори савияда ўтказилганлигини илиқлик билан эсга олди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Жидда шаҳрида жойлашган Денгиз хавфсизлик академияси фаолияти билан танишиш мақсадида ушбу муассасада бўлди. Академия раҳбарияти томонидан ҳозирги кунда мазкур йўналишда хорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларининг йўлга қўйилгани, улар иштирокида қўшма машғулотлар ўтказиб келинаётгани ҳамда академия ходимларини илмий ва амалий назариясини такомиллаштириш мақсадида ўқув курслари ташкил этилгани айтиб ўтилди. Бу борада Ўзбекистондаги тегишли идоралар билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишга тайёрлик маълум қилинди.

Шунингдек, Макка шаҳрида жойлашган САП Ички ишлар вазирлиги тизимидаги “911” рақами билан ташкил этилган Хавфсизлик амалиётлари миллий маркази фаолияти билан танишиш мақсадида делегация аъзолари мазкур муассасага ташриф буюрди. Ташриф давомида масъуллар марказ фаолиятига доир тақдимотлар ташкил этиб, кенг маълумотлар берди. Бунда Подшоҳлик фуқаролари ва унда истиқомат қилувчи чет эл фуқаролари томонидан йўл ҳаракати, ёнғин, соғлиқни сақлаш ва шу бошқа йўналишдаги жиноятлар ҳақидаги мурожаатларни кўриб чиқилиши, уларнинг тезкор ҳал этиш бўйича юқори технологиялардан фойдаланилаётганлиги ҳамда ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, уларни бажараётган ишларига қараб рағбатлантириш тизими йўлга қўйилганлигини ҳам айтиб ўтди.

Хавфсизлик амалиётлари миллий маркази фаолият йўналиши бўйича Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик ўрнатиш ва тажриба алмашишга тайёр эканлиги билдирилди.

Мавзуга оид

Тожикистон элчиси: Ўзбекистоннинг БМТ Ин...

Тожикистон элчиси Содиқ Имоми «Дунё» ахборот агентлигига берган интервьюсида Ўзбекистоннин...

Қозоғистоннинг Жамбул вилояти содир бўлг...

Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Жуалин туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида жабрла...

Шанхайда буюк бобокалонимизнинг бой меро...

Буюк ўзбек шоири ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ҳамда беназир шо...

Сўнгги янгиликлар