Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Август/2022   Долзарб

Ўзбeкистон ва Саудия Арабистони энeргeтика вазирликлари ўртасида битим имзоланди

ТОШКЕНТ, 18 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Вазирлик матбуот хизматига кўра, мазкур ҳужжат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигига давлат ташрифи доирасида имзоланди.

Ушбу битим Саудия Арабистонининг йирик энергетика компаниялари билан Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия, электр станциялари, буғ-газ қурилмаси, водород энергетикаси, нефть ва газ соҳасида ҳамкорлик қилиш учун умумий асос яратишни кўзда тутади.

Шунингдек, ҳамкорлик йўналишларига энергетика соҳасини рақамлаштириш, атмосферага иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш, мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича лойиҳалар ҳам киради.

Битимнинг имзоланиши Саудия Арабистони компанияларининг энергетика соҳасидаги инсоний ва техник салоҳияти, тажрибаси ва етакчилигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқариш ва тадқиқотларни кўпайтириш мақсадида инвестицияларни ўз ичига олган Ўзбекистон-Саудия энергетика ҳамкорлигининг янги босқичга олиб чиқиш учун қўйилган муҳим қадамдир.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда коронавирус юқтирган бемор ...

15 март, соат 06:00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қа...

Конституция кунига бағишлаб Жанубий Коре...

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонасида ватандошларим...

Малайзиядан муносабат: Шавкат Мирзиёевни...

Малайзия ижтимоий-сиёсий ҳамжамияти вакиллари Ўзбекистон раҳбари этиб қайта сайланган Пре...

Сўнгги янгиликлар