Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Февраль/2023   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон ва Швеция парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилмоқда

СТОКГОЛЬМ. 2 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Швециядаги Муваққат ишлар вакили Нодир Ғаниев Стокгольмда парламентнинг халқаро бўлими (Риксдаг) маслаҳатчиси Мартин Брозек билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Швеция парламентлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Риксдаг делегациясининг 2020 йилда мамлакатимизга ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Швеция парламентларидаги Дўстлик гуруҳлари орқали алмашувларни фаоллаштириш, шунингдек, ўзаро ташрифлар ва қўшма ҳамкорликни ташкил этиш орқали икки мамлакат парламентлари ўртасида доимий амалий алоқаларни давом эттириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашишга  келишиб олинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихон...

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани «Ширин қудуқ» м...

Тулуза мэриясига шаҳарда «Ўзбек боғи»ни ...

Ўзбекистоннинг Франциядаги дипломатик ваколатхонаси вакиллари Тулуза шаҳри мэрининг ўринбо...

Ўзбекистон элчиси Киев мэри билан икки т...

Тошкент ва Киев ўртасидаги биродарлик алоқалари йўналишидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш...

Сўнгги янгиликлар