Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Май/2022   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кўламларини кенгайтириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди

СИНГАПУР, 18 май.  /«Дунё» АА/. Кеча Сингапурда Сингапур-Малайзия савдо-саноат палатасига аъзо компаниялар ва мамлакат ишбалармон доиралари учун Ўзбекистон иқтисодий ва сармоявий салоҳиятининг онлайн тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирда Сингапур томонидан мазкур савдо-саноат палатаси президенти Фарид Хон, ушбу ташкилот ходимлари ҳамда палатага аъзо бўлган 60 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этишди. Ушбу кўп томонлама учрашувда Канадада фаолият кўрсатадиган Сингапур компаниялари раҳбарлари ҳам қатнашдилар.

1956 йилда ташкил этилган Сингапур-Малайзия савдо-саноат палатаси мустақил нотижорат ташкилоти ҳисобланади. Палата Малайзия маҳаллий ишбилармонлар ҳамжамияти манфаатларини намоён қилишда муҳим ўрин эгаллайди. 2022 йил январь ҳолатига кўра, мазкур палата 711 та компанияни ўз атрофига бирлаштирган.

Ўзбекистон томонидан "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Қамар Серкаев, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг тегишли бўлинмалари директорлари иштирок этдилар.

Ўзбекистоннинг замонавий иқтисодий тараққиёти, унинг сармоявий салоҳияти ҳамда Сингапур компаниялари учун қизиқиш уйғотадиган туризм инфратузилмаси ва унинг хизматларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги янги имкониятлар, шунингдек, икки мамлакат кичик ва ўрта корхоналари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларига доир муҳим маълумотлар  тадбир иштирокчиларининг эътиборига ҳавола қилинди.

Фарид Хоннинг маълум қилишича, мана энди, яъни Сингапурда карантин чораларини юмшаганидан сўнг Сингапур-Малайзия савдо-саноат палатаси узоқ вақт давомида элчихона ходимлари билан бўлиб ўтган мулоқотларда кўзда тутилган икки мамлакат ўртасидаги сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган лойиҳаларни муҳокама этишга фаол киришиш мумкин.

У Сингапур ишбилармон доиралари, хусусан, Сингапур-Малайзия савдо-саноат палатасига аъзо компаниялар Ўзбекистоннинг тармоқ уюшмалари ва хусусий бизнес доиралари вакиллари билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга катта қизиқиш билдираётганини алоҳида таъкидлади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Евр...

Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеч...

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида...

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Баҳром Ашрафхонов Пираллахин саноат паркига ташриф бу...

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Саудия ...

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бо...

Сўнгги янгиликлар