Uz / Ўз Ru En

Toshkent

26/Апрель/2021   Марказий Осиё

Ўзбекистон ва Тожикистон Бош вазирлари Хўжандда учрашди


ТОШКЕНТ, 26 апрель. /«Дунё» АА/. 24 апрель куни Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Бош вазири Кохир Расулзода бошчилигидаги ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ўзбекистон Бош вазири Матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ўртасидаги очиқ, ишончли ва конструктив мулоқот икки томонлама муносабатларнинг кўп қиррали стратегик шерикликнинг янги босқичига кўтарилишига, дўстлик муҳитини мустаҳкамлашга ва икки қардош халқ ўртасидаги ўзаро тушунишга ҳисса қўшгани таъкидланди.

Томонлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилда Тожикистонга бўладиган ташрифига тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтиришнинг кенг доирадаги масалаларини муҳокама қилди.

 Музокаралар давомида томонлар товар айирбошлашни янада ошириш, саноат кооперациясини мустаҳкамлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар, транспорт, алоқа ва сув-энергетика соҳасидаги ўзаро алоқалар, минтақалараро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун потенциал имкониятларни кўриб чиқди.

 Ўзбекистон ва Тожикистон делегацияларининг учрашуви очиқ, дўстона ва ўзаро ишонч руҳида ўтди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон таҳлилий марказлари вакиллари...

Кеча Ўзбекистон таҳлилий марказлари делегациясининг Душанбега ташрифи доирасида Тожикистон...

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон че...

Фарғона шаҳрида Фарғона (Ўзбекистон), Баткен (Қирғизистон) ва Сўғд (Тожикистон) вилоятлари...

Туркманистонда биринчи марта парламентн...

Кеча Туркманистонда мамлакат парламенти (Милли Генгеш)нинг юқори палатаси - Халқ маслаҳати...

Сўнгги янгиликлар