Uz / Ўз Ru En

Toshkent

28/Июль/2021   Экология

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги алоқаларни жадаллаштириш имкониятлари муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 28 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Исломбек Боқижонов Душанбе шаҳрида Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Баҳодур Шерализода билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қўмита маълумотига кўра, учрашув давомида томонлар икки мамлакатнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларида экотизим хизматлари бўйича тажриба алмашиш, биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш соҳасида ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди. Тожик томонининг Сирдарё сувининг сифати бўйича қўшма ишчи гуруҳ фаолиятида расмий иштирок этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Чиқиндиларни бошқариш соҳасида меъёрий ҳужжатлар ва ҳуқуқий билимларни такомиллаштириш бўйича тажриба алмашиш масалалари хусусида фикр алмашилди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган йўналишлар бўйича икки давлат қўмиталарининг тегишли экспертлар учрашувларини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Давлат солиқ қўмитасида Корея Республика...

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасида қўмита раиси Шерзод Кудбиев мамлакатимизга амалий сафар...

Бельгиядан муносабат: Ўзбекистон атроф-м...

Бельгиянинг «Travel Tomorrow» журнали веб-сайтида Ўзбекистоннинг биологик хилма-хилликни с...

БМТ Бош котиби табиат билан муносабатни ...

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш кеча БМТ Атроф-муҳит дастурининг (ЮНEП) янги ҳисоботини та...

Сўнгги янгиликлар