Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Сентябрь/2021   Президент

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар


ТОШКЕНТ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Душанбе шаҳрига келгач, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ, иқтисодиёт тармоқларида кооперация лойиҳаларини ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурини амалга ошириш мақсадида фаол мулоқот ва алмашувларни давом эттириш муҳим эканлиги таъкидланди.

Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Давлатимиз раҳбари Тожикистоннинг ШҲТдаги сермаҳсул раислиги даврида эришилган натижаларни юксак баҳолади ва бўлажак саммит тадбирлари муваффақиятли ўтказилишига тилакдошлик изҳор этди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Қатар Бош вазирини...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қатар Давлати Бош вазири ўринбоса...

Ўзбекистон Президентига хирургия хизмати...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун хирургия хизматини трансформация қилишга оид тақдимот била...

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё дав...

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарнинг ўринбосари - Президент матбуот котиби Ш...

Сўнгги янгиликлар