Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Июнь/2021   Президент

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари икки томонлама ва минтақа кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар


ТОШКЕНТ, 23 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари Тожикистонга амалга оширилган олий даражадаги ташриф якунлари бўйича эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди. Савдо, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида қўшма кооперация лойиҳаларини ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини қабул қилинган «йўл харита»ларига мувофиқ илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбарлари минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашдилар ҳамда Марказий Осиёда барқарорликни таъминлаш ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш мақсадида яқин мулоқот ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.

Шунингдек, бўлажак кўп томонлама, шу жумладан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти томонидан таклиф э...

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари Тошкент вилоя...

Давлат раҳбарига қишлоқ хўжалиги машинас...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда кимё саноатидаги лойиҳ...

Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби...

“Президентимиз чет тилларини ўқитиш бўйича «боғча – мактаб – олий таълим – корхона» занжи...

Сўнгги янгиликлар