Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Сентябрь/2022   Президент

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 20 сентябрь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун  Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, икки мамлакат етакчилари яқинда Тожикистон-Қирғизистон чегарасида рўй берган фожиали воқеалар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар. Давлатимиз раҳбари инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Вазиятни нормаллаштириш юзасидан келишувга эришилгани мамнуният билан қайд этилди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитининг асосий якунлари ва унинг доирасида ўтказилган икки томонлама учрашув юзасидан фикр алмашилди.

Олий даражадаги тадбирлар давомида қабул қилинган, энг аввало, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини тайёрлашни тезлаштириш ва илгари суриш бўйича қарорларни тез фурсатда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Сирдарё вилоятида ...

Президент Шавкат Мирзиёев кеча корхоналар фаолияти, бунёдкорлик ишлари, маҳаллалар ҳаёти ...

Ўзбекистон Президенти раислигида ўтказил...

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун узум етиштириш, уни саноат усулида қайта ишлашн...

Ўзбекистон Президенти: Мутасаддилар ишла...

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминл...

Сўнгги янгиликлар