Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Апрель/2021   Президент

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқотда долзарб минтақавий ва икки томонлама масалаларни муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 30 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати маълумотига таяниб.


Давлат раҳбарлари Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Президенти юзага келган вазиятни тез фурсатда ҳал қилиш ва унинг кескинлашувига йўл қўймаслик бўйича Тожикистон ва Қирғизистон томонлари эришган келишувларни қўллаб-қувватлади.

Мавжуд барча масалалар дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатлари руҳида, фақат музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилиниш муҳим экани таъкидланди.

Тожикистонга бўлажак олий даражадаги ташрифга тайёргарликнинг бориши ҳам кўриб чиқилди. Мамлакатларимиз бош вазирлари ўтган ҳафта Хўжанд шаҳрида ўтказган амалий учрашувнинг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган кенг кўламли ҳамкорликнинг янги “ўсиш нуқталари”ни биргаликда аниқлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнин...

Авваламбор, сиз, азизларни – биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг барча иштирокчи...

Ўзбекистон Президенти Сеул шаҳрида Корея...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Сеул шаҳрида Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери...

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги бун...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди...

Сўнгги янгиликлар