11/Май/2021 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 11 май. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи сиёсий идоралари юридик хизматларининг видеоконференц-алоқа шаклида маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ Шартнома-ҳуқуқ бошқармасида маълум қилишларича, учрашувда икки мамлакат ўртасида ишлаб чиқилаётган икки томонлама ҳужжатлар ҳолати муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида томонлар ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, хусусан, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2021-2022 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури лойиҳаси кўриб чиқди.