Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Февраль/2020   Сиёсат

Ўзбекистон ва Туркия: ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди


ТОШКЕНТ, 17 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан “Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари” мавзуида “давра суҳбати” ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Қонунчилик палатаси манбасига таяниб.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, олимлар, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мазкур “давра суҳбати”да Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ҳамда истиқболдаги режалар таҳлил этилди. Хусусан, давлатимиз истиқлолга эришган дастлабки кунларданоқ Туркия Ўзбекистонни мустақил давлат сифатида биринчи бўлиб расман тан олгани, ўтган давр мобайнида ўзаро алоқалар изчил ривожланиб келгани, айниқса, кейинги уч йилда ўзаро ҳамкорлик турли жабҳаларда тобора чуқурлашиб бораётгани қайд этилди.

Ўзаро ташрифлар давомида Президент Шавкат Мирзиёев ҳамда Президент Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган Қўшма баёнот, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт-логистика, саноат, энергетика, илм-фан, таълим, туризм ва бошқа соҳаларга доир 40 га яқин ҳужжат имзолагани бугунги ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.

Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда Туркияга давлат ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолангани, миллий парламентимизнинг Туркия парламенти билан алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида “Ўзбекистон – Туркия” парламентлараро дўстлик гуруҳи тузилгани алоҳида қайд этилди.

2018 йил 30 апрель куни Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги нутқида турк халқи Ўзбекистонни ота юрти, Ўзбекистон халқини қардош халқ, Ўзбекистон Республикасини қардош давлат сифатида кўришини таъкидлаб, бу юртда етишиб чиққан Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Имом Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанд, Ҳаким Термизий каби буюк алломаларнинг илмий мероси бугунги кунда ҳам жаҳон илм дунёсида маёқ бўлиб, нур таратаётганини алоҳида эътироф этган эди.

“Давра суҳбати” иштирокчилари, шунингдек, жаҳон сайёҳлик соҳасида
6-ўринни эгаллаган Туркия бир йилда 36 миллион сайёҳни қабул қилиши ва ушбу соҳадан 34 миллиард доллар миқдорида даромад кўришини таъкидлаб, Ўзбекистон фуқаролари учун 2007 йилдан буён Туркияга визасиз кириш тартиби жорий қилингани, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг алоҳида фармони билан турк фуқаролари учун ҳам визасиз режимнинг жорий этилганини қайд этди.

Мавзуга оид

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси коронави...

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь хоним коронавирусга қарши курашиш муносабати била...

Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва АҚШ-Ўзбекис...

АҚШнинг «Атлантика кенгаши» етакчи илмий-тадқиқот марказида кеча Ўзбекистон мавзусига бағи...

Ўзбекистон Президенти: Қишлоқ хўжалиги –...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида жор...

Сўнгги янгиликлар